Uploaded by masihiy on May 26, 2011
Масиҳий муаллим
http://masihiymuallim.blogspot.com
http://masihiy-muallim.blogspot.com
www.youtube.com/user/masihiy
Ҳикматлар 8-боб
Донолик чорламайдими?! Идрок овозини баланд қилиб чақирмайдими?! Қир--адирларда, йўл бўйларида, чорраҳаларда, Шаҳар дарвозаларида, эшиклар олдида туриб жар солади:
"Эй, инсонлар, сизларни чақиряпман, одамзодга гапирмоқдаман. Соддалар, фаҳм--фаросатли бўлинг, сиз, нодонлар, эса идрокли. Қулоқ солинг, мен аъло гапларни гапираман, ростини айтаман. Чунки тилим ҳақиқатни гапиради, фосиқликдан эса нафратланади. Ҳамма сўзларим тўғридир, уларда на эгрилик, на бузуқлик бор. Фаросатлиларга равшан, билим оладиганларга эса тўғридир. Кумуш ўрнига насиҳатларимни, олтин ўрнига эса билимни танланг. Чунки донолик қўҳинурдан аълороқдир, ҳеч қандай шодлик У билан тенглаша олмайди. Мен, Донолик, ақл--идрок билан яшайман, билим ва фаҳм--фаросат мендадир. Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан нафратланиш демакдир. Мен мағрурлик ва манманликдан, ёвузлик ва бузуқ тилдан нафратланаман. Менда маслаҳат ва ҳақиқат бор, Мен — идрокман, қуввату куч ҳам Мендадир. Шоҳлар мен орқали ҳукм сурадилар, ҳукмдорлар тўғри қонунлар чиқарадилар. Мен орқали раҳбарлар бошқарадилар, амалдор ва барча одил ҳакамлар ҳукм чиқарадилар. Ким Мени севса ўшани севаман, астойдил қидирганлар Мени топадилар.
Бойлик, шуҳрат, битмас--туганмас хазина, солиҳлик Мендадир. Менинг ҳосилим тоза олтиндан ҳам, танланган кумушдан ҳам яхшироқ. Мен тўғри йўлдан, адолат сўқмоқларидан юраман. Мени севганлар бойликни мерос қилиб оладилар, уларнинг хазинасини тўлдираман. Эгамиз ишини бошламасидан олдин, Ўз ишларининг бошида Менга эга эди. Қадимдаёқ, энг бошида, дунё яратилмасдан олдин, Мен тайинланган эдим. Тубсиз денгизу, бепоён уммон, ё бирорта булоқ кўз очмай туриб, Мен дунёга келтирилганман. Тоғу тош, қир--адир барпо бўлмасдан олдин Мен таваллуд топганман. У ҳали на ер, на далаларни, на ернинг тупроғини яратган эди. Худо осмонни яратганда, бепоён уммон узра фалакни барпо этганда, Мен ўша ерда эдим. Осмонга булутларни жойлаб, денгизларни сув билан тўлдирган чоғда, У сув тошиб кетмасин деб амр берганда, ерга асос солганда, Мен унинг ёнида мусаввир эдим, қошида кундан--кунга завқланиб, доимо қувонардим. Дунёда, Унинг ерида одамзод билан хурсанд бўлардим. Ўғилларим, менга қулоқ солинглар, йўлимдан юрганлар бахтлидир. Панд--насиҳатларимни тинглаб доно бўлинглар, уни рад этманглар. Ҳар кун остонамда кутиб, эшигимни пойлаб, сўзларимга қулоқ соладиган бахтлидир. Чунки Мени топган ҳаёт топади, Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади. Кўздан йўқотган ўзига зарар етказади, Мендан нафратланган ўлимни севади."
-
0 likes, 0 dislikes
1:03:38
Телемост Михаил Хазин - Михаил Лайтманby zoartv4,047 views
4:42
М Хазин Вступление в ВТО это самоубийствоby topraises4,983 views
3:06
UmmoN - Yo'qol 2011.mp4by kruta434388,068 views
4:04
Ummon-Qanday_unutding_www.musicuz.net.mp4by MusiCuzNET7,021 views
5:20
ummonby uzbekona3,532 views
3:22
Согдиана,Райхон-Без негоby maratmarat774,627 views
3:49
Ummon 2011by UZIDEAL50,824 views
3:51
Миляуша Шарипова "Кубелэгем"by footil5,720 views
3:31
UMMON SEN MENI XAYOTIM EDING JONIM! 2011 WWW HAYOL UZby kruta434390,707 views
4:28
Sevara ft. Shakhzod - Bir kam dunyoby Nodira16,614 views
2:28
Рано Шарипова Осенние мечтыby Pustinnik255,010 views
4:48
ummon 2011by sanjarbeks110,378 views
5:33
Сунбула - Насиба Абдуллаеваby sherzod19706,768 views
4:08
Шохруххон - Чорла .wWwSayyod.com.by Shakhzod198615,029 views
1:34
Хазин: Белоруссия выжить не моглаby tvrainru3,305 views
4:13
Nasiba Abdullaeva and Vladimir Masterby vladimirmaster19533,912 views
3:45
Шохруххон калам кошли ёрby obidjonmunisa8,160 views
3:18
Чунки Сен мени севасан - Chunki Sen meni sevasanby masihiy182 views
3:50
Ummon ~ Xiyonat { NeW 2011 }by Andijonlik1170,193 views
3:45
Ummon sendan charchadim 2011.wmvby Adamkim1003,837 views
- Loading more suggestions...
Link to this comment:
All Comments (0)